27 октабр куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловни кузатиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.
Хусусан, Марказий сайлов комиссияси томонидан қисқа муддатли кузатувчи сифатида аккредитациядан ўтказилган беларуслик Георгий Самсонов вилоятимизга келди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик департаменти маслаҳатчиси Г.Самсонов дастлаб Қашқадарё вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов унга вилоятда сайловга тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Шунингдек, мулоқот давомида сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёнлари, сайловнинг ўзига хос жиҳатлари сайловчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда муддатидан олдин овоз бериш якунлари ҳақида ҳам савол-жавоблар бўлди.