ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

27.09.2024

188

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 1038 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг 86 таси Қарши шаҳрида жойлашган.

 

 

Жумладан, вилоят марказидаги 57-сайлов участкаси Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти биносида ташкил этилган бўлиб, бу ерда сайловни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

 

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Шоира Ҳайдарова, комиссия аъзолари Дилшод Мадиев ҳамда Ботир Шукуров мазкур сайлов участкаси фаолияти билан танишиб, участка сайлов комиссияси аъзоларига ишларни тизимли ташкил этиш бўйича ўз кўрсатмаларини беришди.

 

 

 

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур