Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу масала кўриб чиқилди.
Йиғилишни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ў.Остонов олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимининг “Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари ҳақида”ги тақдимномаси маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9-, 20- ва 88-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1338-сон қарори билан тасдиқланган “Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи тузилди.
Йиғилишда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот хизматини ташкил этиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинди.