Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатини аниқлайди ва тасдиқлайди;
сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради, рўйхатдаги ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
муддатидан олдин овоз берган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади;
аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
бинонинг яширин овоз бериш кабиналари, сайлов қутилари ва бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади;
овозларни санаб чиқади;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.