САЙЛОВДА ҲАРБИЙЛАР ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАДИ

19.10.2024

109

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов ва комиссия аъзолари Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб, бу ерда ташкил этилган сайлов участкасида муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

 

               

 

Ватан ҳимоячиларининг ўз сиёсий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган сайлов участкасининг жиҳозланиши, участка сайлов комиссияси аъзолари учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

 

Участка сайлов комиссияси аъзоларига сайловни миллий сайлов қонунчилиги асосида ташкил этиш учун эътибор қаратилиши зарур бўлган энг муҳим жиҳатлар ҳақида тушунчалар берилди.

 

       

 

       

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур