Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 24 майдаги “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Бу машғулотлар ҳудуддаги 1 минг 38 та сайлов участкасининг ўзида ўтказилмоқда ва унда участка сайлов комиссияларининг барча – 10 минг 524 нафар аъзоси иштирок этмоқда. Сайловга боғлиқ ҳар бир жиҳат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари орасидан шакллантирилган 85 нафар тренер томонидан жойида тушунтириб берилмоқда.
Ҳар бир участка кесимида ўқув режа жадвали тасдиқланган бўлиб, ўқувлар жорий йил 14 октябрга қадар давом этади.