Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 24 майдаги “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Бу машғулотлар воҳамиздаги 1038 та сайлов участкасининг ўзида ўтказилаётгани ва унда участка сайлов комиссияларининг барча - 10524 нафар аъзолари иштирок этаётгани ҳамда сайловга боғлиқ ҳар бир жиҳат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари орасидан шакллантирилган 85 нафар тренерлар томонидан жойида тушунтириб берилаётгани аҳамиятлидир.
Ҳар бир участка кесимида ўқув режа жадвали тасдиқланган бўлиб, ўқувлар жорий йил 14 октябрга қадар давом этади.