ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

06.09.2024

222

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов бошқариб борди.

 

Йиғилишда вилоятда олиб борилаётган сайловга тайёргарлик жараёнлари, галдаги вазифалар муҳокама қилинди. 

 

Таъкидлаш жоиз, вилоятда 2 та шаҳар ва 14 туман сайлов комиссиялари тасарруфида 60 та округ сайлов комиссияси ҳамда 1038 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, айни вақтда уларда муҳим сиёсий тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.  

 

 

 

Йиғилишда округ сайлов комиссиялари ҳамда сайлов участкаларидаги ишларни тизимли ташкил этиш, уларга белгиланган тартибда услубий ёрдам кўрсатиб бориш бўйича ҳудудий комиссия аъзоларига тегишли вазифалар берилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур