ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА

12.09.2024

204

msk_yangiliklari_in

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округида Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда ЖҒМҲО ҳарбий хизматчилари ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятимизда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ҳақида кенг маълумот берилди.

 

 

Таъкидланганидек, бу йил мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтади. Тадбирда иштирокчилар аралаш сайловнинг афзалликлари, қолаверса, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ҳам кенг маълумотга эга бўлишди.

 

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур