Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланган. Жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ушбу фестиваль яна кенг қамровда ўтказилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари бўлган хотин-қизлар ҳам ушбу акция доирасида ўз иш кунларини миллий либосларда бошлашди.