ЭНГ БАЛАНД НУҚТАДАГИ САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА...

23.10.2024

90

msk_yangiliklari_in

Вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида сайловга пухта тайёргарлик кўрилди. Хусусан, энг баланд нуқтада деб эътироф этиладиган Шаҳрисабз туманининг Кўл қишлоғида жойлашган 920-сайлов участкасида ҳам.

 

Мазкур сайлов учаскаси денгиз сатҳидан қарийб 2400 метр баландликда, Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси - Ҳазрати Султон чўққисидан 18 километр масофада жойлашган.

 

             

 

Участка сайлов комиссияси раиси Имоммуҳаммад Жумаевнинг айтишича, Кўл қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолининг 785 нафари мазкур сайлов участкасида овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда.

 

Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилди, - дейди И.Жумаев. - Сайлов участкаси белгиланган талаблар асосида зарур мебель, офис техника воситалари билан жиҳозланди, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли ҳамда номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан таъминланди. Бир сўз билан айтганда, комиссиямиз аъзолари ва сайлов участкамиз сайловни ўтказишга тўлиқ тайёр ҳолга кетирилган.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур