2025 йилнинг 15 июнида 673- ва 680-сайлов участкаларида Халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказилади.
Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси томонидан мазкур сайловга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Туман ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирок этган тадбирда қатнашчиларга бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тартиби, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда комиссия аъзолари олдида турган вазифалар, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар ҳақида тушунчалар берилди.