Қашқадарёда 1038 та сайлов участкаси тузилди

21.08.2024

451

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

 

Мажлисни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов бошқариб борди. У сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан  шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тақдимномалари вилоят сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилганини маълум қилди.

 

Мажлисда вилоятда 1038 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари, манзиллари кўрсатилган рўйхати ҳам тасдиқланди.

 

 

Сайлов участкалари учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур