Қашқадарё вилоятининг айрим сайлов округларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов бўлиб ўтади

04.06.2026

194

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 23 апрелдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1457-сонли қарорига асосан Қашқадарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун
2026 йил 7 июнь, ЯКШАНБА куни янги сайлов бўлиб ўтади.

 

 

Т/р

Маҳаллий Кенгаш номи

Сайлов округи номи

Сайлов участкаси тартиб рақами

Сайлов участкаси манзили

Сайлов участкаси чегаралари

1.

Халқ депутатлари

Қарши тумани Кенгаши

23-Бунёдкор сайлов округи

354

Қарши тумани, Бунёдкор маҳалласи, А. Темур кўчаси 15-уйда жойлашган

 12-умумий ўрта таълим мактаби биноси.

Қарши тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти чегараларида.

356

Қарши тумани, Алишер Навоий маҳалласи, Боғи эрам кўчаси 24-уйда жойлашган

4-умумий ўрта таълим мактаби биноси.

Қарши тумани, Алишер Навоий ҳамда Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳудудлари чегараларида.

357

Қарши тумани, Хитойкенти аҳоли пункти

 63-умумий ўрта таълим мактаби биноси.

Қарши тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳудудлари чегараларида

2.

Халқ депутатлари

Чироқчи тумани Кенгаши

3-Қалқама сайлов округи

844

Чироқчи тумани, Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини, Кенгдара кўчаси 1-уйда жойлашган

51-умумтаълим мактаби биноси.

Чироқчи тумани, Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини,

Сарбаланд-3 кўчаси, Тошзор-1 кўчаси чегараларида

861

Чироқчи тумани, Қалқама маҳалла фуқаролар йиғини, Каттақишлоқ кўчаси 8-уйда жойлашган

 101-умумтаълим мактаби биноси.

Чироқчи тумани, Қалқама маҳалла фуқаролар йиғини, Каттақишлоқ кўчаси, Оқчова-1 кўчаси чегараларида.

 

2026 йил 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг http://qashqadaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.

 

Эслатма!

 

1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;

 

2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;

 

3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур