105 ЁШЛИ ОНАХОН ҲАМ ЎЗИ ТАНЛАГАН НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРДИ

27.10.2024

78

msk_yangiliklari_in

Вилоятимизда сайлов жараёнлари қизғин давом этмоқда. Сайлов куни белгиланган жойга келолмайдиган фуқаролар ҳам эътиборга олинган. Сайлов участкаси аъзолари уларнинг уйига бориб, тегишли тартибда овоз беришини ташкил қилмоқда.

 

Касби туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи 105 ёшли онахон Назира ая Ражабова ҳам ана шу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўз уйида туриб овоз берди.

 

Биз ёшликда жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирганмиз, - дейди онахон. – Бугунги юртимиздаги осудалик, хотиржамлик, фаровонликни кўриб, фарзандларим, невар-чевараларим шундай осойишта кунларда яшаётганидан қувонаман. Дилимда ҳам, тилимда ҳам бу кунларнинг абадий бўлишини тилаб, дуо қилиб ўтираман. Бугун ҳам юртимизнинг ривожи, фаровонлиги йўлида хизмат қилишига ишонган номзодларимга овоз бердим.

 

              

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур