Вилоятимизда ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда

16.10.2024

105

msk_yangiliklari_in

Қарши шаҳридаги 33-участка сайлов комиссияси раиси Акбар Нуралиевнинг маълум қилишича, мазкур сайлов участкасидан ҳозирга қадар 4 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.

 

Хусусан, Нахшаб маҳалласида истиқомат қилувчи Муниса Нормаматова Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи қариндошлариникида ўтказиладиган тадбир муносабати билан сайлов кунида яшаш жойида бўлолмаслигини билдириб, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида сайлов участкасига келган ва ўзи муносиб деб билган номзодлар ва партияга овоз берган ва тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертда қолдирган.

 

Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланган ва сақлаш учун сейфга жойлаштирилган.

 

       

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур