Таъкидландики, вилоятда сайловларни қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ ҳолда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу мақсадда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси, шунингдек, 2 та шаҳар ва 14 туман, 60 та округ ҳамда 1038 та участка сайлов комиссиялари томонидан тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Сайлов жараёнларини миллий сайлов қонунчилигига мос тарзда, баҳамжиҳат ташкил этиш учун сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда сайлов иштирокчиларининг билими ва кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бир неча босқичда ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.