Қашқадарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

16.09.2024

24

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 1038 та сайлов участкаси ташкил этилганлиги ҳақида аввал хабар бергандик.

 

Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, 10524 нафар номзод участка сайлов комиссияси аъзолигига тасдиқланди.

 

 

Комиссия аъзоларининг 4900 нафари (47 фоизи)ни хотин-қизлар, 277 нафари (3 фоизи)ни ногиронлиги бор шахслар ташкил этмоқда.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур