Айни вақтда Қашқадарё вилоятидаги 1038 та участка сайлов комиссиялари раис, ўринбосар ва котиблари учун тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳридаги “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида ўқув машғулотлари ташкил этилаяпти.
Унда тренерлар томонидан тингловчиларга участка сайлов комиссиясининг вазифалари, участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузиш, сайлов участкаларини овоз бериш учун тайёрлаш ва шу каби мавзуларда маърузалар қилинмоқда.
Шунингдек, иштирокчиларга сайлов участкаларини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ва шу каби мавзуларда кенг тушунчалар бериб борилаяпти.