27.10.2024

82

msk_yangiliklari_in

Бугун, 27 октябрь куни вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бошланди.

 

Хусусан, Қарши давлат университетида жойлашган 13-сайлов участкаси соат 8:00дан участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳозирлигида тантанали равишда очилиб, овоз бериш жараёнлари старт олди.

 

 

Мазкур сайлов участкасида Қарши шаҳридаги Алишер Навоий ва Маҳаллот маҳаллаларида истиқомат қилувчи ҳамда талабалар турар жойларида яшайдиган 2263 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 226 нафарини сайловларда илк бора иштирок этадиган ёшлар ташкил қилади.

 

Биринчилардан бўлиб овоз беришда иштирок этган Нигора Рустамова ўз хурсандчилигини яширмади.

 

-Биринчилардан бўлиб овоз бераман, деб ният қилгандим, - дейди у. – Биринчилардан эмас, биринчи бўлиш насиб этди. Ёшлар тақдирига бефарқ бўлмаган номзодларга ва партияга овоз бердим. Тенгдошларимни ҳам фаол бўлишга чорлаб қоламан.

 

             

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур