09.10.2024

115

msk_yangiliklari_in

Сайловларда узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари Дилетта Берардинелли (Италия) ҳамда Владимир Агрономов (Россия) Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида бўлиб, сайловларнинг ҳудудий телевидение ва радиода ёритилиши билан яқиндан танишди.

 

Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси директори Жаҳонгир Тўйичев халқаро кузатувчиларга вилоятда сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти учун тенг эфир майдони ажратилгани бўйича атрофлича маълумот берди. Эфир вақти ва ҳажми, ОАВдан бепул фойдаланиш тартиби вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг қарорига асосан сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган холда белгиланганини билдирди.

 

Бундан ташқари, сайлов қонунчилигидаги муҳим ўзгаришлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида теле ва радио суҳбатлар, ижтимоий роликлар мунтазам равишда эфирга бериб борилаётгани алоҳида қайд этилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур