Ғузор туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 75 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, айни пайтда барча сайлов участкаларида муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Туман сайлов комиссияси аъзолари ҳудуддаги сайлов участкалари фаолияти билан танишиб, участка сайлов комиссияси аъзоларига ишларни тизимли ташкил этиш бўйича ўз кўрсатмаларини бериб боришаяпти.