САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ МАВЖУД

18.10.2024

123

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссиясида сайлов қонунчилиги ва уни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ўткир Мамадалиев, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазов ҳамда жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси Ботирали Диёровлар иштирок этди.

 

             

 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддаларида сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

 

Тадбирда судьялар томонидан вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларига сайлов қонунчилиги ва бу борадаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун белгиланган жазо чоралари ҳақида кенг маълумот берилди.

 

           

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур