Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан Қарши шаҳридаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам белгиланган тартибда сайловларда иштирок этиш имкониятига эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қарши шаҳридаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясида ҳам 1003-сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг сайловларда қатнашиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Тадбирда сайлов комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятимизда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ҳақида кенг маълумот берилди.