Қашқадарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ КОТИБИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА БЎЛДИ

27.08.2024

69

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия аъзоларининг иш фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

 

 

 

Комиссия аъзоларига ишларни тизимли ташкил этиш, сайлов кампанияси даврида қилиниши лозим бўлган ишлар, сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва шу каби қатор масалаларда услубий тавсиялар берди.

 

 

 

Худоёр Маматов шу куни Қарши давлат университетида округ сайлов комиссияси аъзолари учун ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар билан яқиндан танишди. Иштирокчиларга ўқув-семинарлар ташкил этиш, округ сайлов комиссияси томонидан амалга ошириладиган ишлар ва сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур