Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

17.10.2024

103

msk_yangiliklari_in

Мажлисда Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳам видеоселектор тарзида иштирок этишди.

 

Унда 27 октябь сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

 

Эслатиб ўтамиз, муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этиши белгиланган.

 

         

 

         

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур