МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ РАИСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

11.10.2024

111

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

 

Марказий сайлов комиссияси раисининг дастлабки ташрифи “Шўртангазкимё” мажмуасига бўлди.

 

 

Зайниддин Низамходжаев бу ерда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва “Шўртан газ-кимё” мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Газ-кимё ва энергетика” илғор муҳандислик мактаби очилишида иштирок этди.

 

Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси раиси мажмуа фаоллар залида 300 дан ортиқ ёш сайловчилар билан учрашув ўтказди.

 

 

Тадбирда иштирокчиларга сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, илк бор ўтказиладиган аралаш сайлов тизими, унинг афзалликлари, сайлов жараёнларида ўзини ўзи бошқариш органларидан иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кенг маълумот берилди.

 

Учрашувларда иштирокчилар сайлов қонунчилиги ва жараёнлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур