Қашқадарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

КОСОН ТУМАНИДА ҲАМ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЎҚУВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

18.09.2024

17

msk_yangiliklari_in

Косон туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 92 та сайлов участкаси ташкил этилган.

 

Айни вақтда туманда мазкур участка сайлов комиссиялари раис, ўринбосар ва котиблари учун тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

 

 

Ўқув машғулотларида тренерлар томонидан тингловчиларга участка сайлов комиссиясининг вазифалари, участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузиш, сайлов участкаларини овоз бериш учун тайёрлаш ва шу каби мавзуларда маърузалар қилинмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур