Исроилнинг “Emnotion Generation Climate Model” компанияси ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори, “New Uzbekistan” Ўзбекистон-Исроил савдо-инвестиция уйи президенти Наргиза Кадирова Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

26.10.2024

73

msk_yangiliklari_in

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловида кузатувчи сифатида иштирок этаётган Исроилнинг “Emnotion Generation Climate Model” компанияси ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори, “New Uzbekistan” Ўзбекистон-Исроил савдо-инвестиция уйи президенти Наргиза Кадирова Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

 

-Ўзим Ўзбекистонда туғилганман, - дейди Н.Қодирова. - Бугун бутун дунё ҳамжамияти ота юртим ҳақида илиқ фикрлар билдираётганидан хурсанд бўламан. Меҳмондўстлик, хушмуомалалик каби азалий қадриятларини сақлаб қолган ўзбек халқи бугун муҳим сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрибди. Бунга кузатувларим давомида гувоҳ бўлдим. Ва яна шунга амин бўлдимки, бошқа мамлакатлар сайловни ўтказишни Ўзбекистондан ўрганиши керак.

 

            

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур