Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Қашқадарё вилоятидаги 1038 та участка сайлов комиссиялари раис, ўринбосар ва котиблари учун тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов Қарши шаҳрида ўтказилаётган ўқув машғулотлари билан танишди.
Иштирокчиларга сайлов участкаларида амалга ошириладиган ишлар ва сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Шунингдек, Ўрал Останов Қарши шаҳридаги 57-сайлов участкаси фаолияти билан ҳам танишди.