ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

20.09.2024

491

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов олиб борди.

 

Йиғилишда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

 

Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Шоира Ҳайдарова ахборот берди. Сиёсий партиялардан Сайлов кодексига мувофиқ “e-saylov” тизими орқали вилоят Кенгаши депутатлигига жами 300 нафар номзод кўрсатилгани, уларнинг 129 нафари (43 фоизи)ни хотин-қизлар ташкил этаётгани, 11 нафари 30 ёшгача, 85 нафари 31 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан номзодлар Сайлов кодексига мос равишда кўрсатилганлиги ўрганилди.

 

Муҳокамалардан якунида вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур