ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИДА БЎЛИШДИ

09.10.2024

113

msk_yangiliklari_in

Сайловларда узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари – Дилетта Берардинелли (Италия) ҳамда Владимир Агрономов (Россия) вилоятимиздаги сайловга тайёргарлик жараёнларини кузатиб боришмоқда. Шу билан бир қаторда, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этишаяпти.

 

Куни кеча халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасида бўлиб, бу ерда ташкил этилган ўқув курслари фаолияти билан танишди.

 

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Долли Аллаев ҳамда ўқув курси директори Рамз Зоҳировлар ЕХҲТ вакилларига ўзини ўзи бошқаришнинг дунёда ўхшаши йўқ шакли бўлган маҳалла тузилмаси, унинг иқтисодий, ижтимоий вазифалари, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллаларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумот беришди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур