Сайловларда узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари –Дилетта Берардинелли (Италия) ҳамда Владимир Агрономов (Россия) Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия фаолияти билан танишди.
Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов халқаро кузатувчиларга Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари ҳақида кенг маълумот берди.
Комиссия раиси ва аъзолари билан самимий суҳбатлашган меҳмонлар бу ердаги мулоқот уларда ижобий таассурот қолдирганини алоҳида қайд этишди.