Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1438-сонли қарорига асосан Қашқадарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 15 июн, якшанба куни янги сайлов бўлиб ўтади.
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси |
Сайлов участкаси чегаралари |
1. |
Халқ депутатлари Муборак тумани Кенгаши |
4-Геолог сайлов округи |
673-участка |
“Геолог” маҳалласи, Нефтразветка кўчаси, 67-уйда жойлашган 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси |
Муборак тумани “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ҳудуди чегараларида |
680-участка |
“Ўзбекистон” маҳалла, Тинчлик кўчаси, 38-уйда жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси |
Муборак тумани, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ҳудуди чегараларида. |
2025 йил 15 июн куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг qashqadaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади;