Миришкор туманидаги Чандир қишлоғи 4 та маҳаллани ўзида бирлаштирган бўлиб, уларда умумий ҳисобда 14 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Қишлоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи 3 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Хусусан, 668-сайлов участкаси ҳудуддаги 34-умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилиниб, бу ерда ушбу сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
– Ҳозирга қадар участкамиз ҳудудидаги сайловчилар тўлиқ рўйхатга олиниб, эндиликда уларни яна бир бора хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда, - дейди мазкур участка сайлов комисияси раиси Тўлқин Жўрақулов. - Участка сайлов комиссиямизнинг 11 нафар аъзоси билан биргаликда сайловчиларни сайлов жараёнларига кенг жалб қилиш, уларнинг ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишларини ташкил қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этмоқдамиз.
Маълумот ўрнида: Миришкор туманида жами 45 та сайлов участкаси ташкил этилган.