Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари –Дилетта Берардинелли (Италия), Владимир Агрономов (Россия), Форрат Джудит (Германия) ва Хелго Баррон Майкл (АҚШ) вилоятда сайловга қай даражада тайёргарлик кўрилгани билан қизиқдилар.
Учрашувда вилоятдаги барча сайлов участкалари муҳим сиёсий жараённи умумэтироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтказиш учун шай ҳолга келтирилгани таъкидланди.