2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.
Қашқадарёда ҳам вилоят ҳудудий сайлов комиссияси ўз ишини бошлади. Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссиясида ўтказилган йиғилишда комиссия аъзоларига Марказий сайлов комиссиясининг махсус гувоҳномалари топширилди. Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси 35-уйда "Ўзбекнефтигаз" АЖ биносида ўз фаолиятини олиб боради.