Қашқадарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

15.08.2024

114

msk_yangiliklari_in

Мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

 

Қайд этилганидек, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 60 та округ сайлов комиссия аъзолари (жами 540 нафар) таркиби халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари сессияларида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун e-saylov.uz тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига юборилган.

 

 

Округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларнинг 348 нафари (64 фоизи) аввалги сайловларда қатнашган.

 

Шунингдек, номзодларнинг 408 нафари олий (76 фоиз), 123 нафари ўрта-махсус (23 фоиз) ва 9 нафари ўрта маълумотга эга.

 

Мажлисда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 60 та округ сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур