Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов вилоятда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 29 майдаги 1333-сон қарори билан Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси таркиби тасдиқланган эди.
Шундан сўнг, 16 та шаҳар (туман) сайлов комиссияси, вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов ўтказувчи 400 та сайлов округлари ҳамда 1038 та сайлов участкаси тузилди. Уларнинг барчаси белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланди, зарур воситалар билан таъминланди.
Маълумки, Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан 16-23 октябрь кунлари сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди.
Хусусан, вилоятимиздан рўйхатга олинган 1 миллион 872 минг 564 нафар сайловчининг 153 365 нафари муддатидан олдин овоз беришди.