2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ва «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг бирлашув қурултойи бўлиб ўтди ва ушбу икки партия негизида янги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (ЎзМТДП) ташкил этилди.
Қурултойда янги партиянинг Марказий кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссияси таркиблари сайланди.
2008 йил 21 июнь куни ЎзМТДП Марказий кенгашининг ИИ Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолари 21 нафардан иборат таркибда сайланиб, улар орасидан Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси раиси ва унинг Мафкуравий ишлар, Ташкилий ва кадрлар ишлари, Хотин-қизлар масалалари ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари сайланди.
2008 йил 4-16 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида икки партиянинг бирлашув Конференциялари ўтказилиб, улар негизида янги партияни тузиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилди.
2008 йил 11 август куни ЎзМТДП Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди.
2008 йил 13 август куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ва Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик партияси фракцияларининг қўшма таъсис йиғилиши бўлиб ўтди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДПнинг янги фракцияси тузилди.
2008 йил 9 сентябрдан бошлаб жойларда ҳудудий партия ташкилотларининг таъсис Конференциялари ва Пленумлари ўтказилди. Жумладан, барча ҳудудларда ЎзМТДП ҳудудий партия ташкилотларининг таъсис Конференция ва Пленумлари ўтказилди.
Уларда Кенгаш, Назорат-тафтиш комиссияси, Кенгаш Ижроия қўмитаси таркиби тасдиқланди ҳамда Ижроия қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Шунингдек, жойларда туман (шаҳар) партия ташкилотларининг таъсис Конференция ва Пленумлари ўтказилиб, Кенгаш, Кенгаш Ижроия қўмитаси таркиби тасдиқланди ҳамда Ижроия қўмитаси раислари сайланди.