TUMAN, SHAHAR SAYLOV KOMISSIYALARIGA USLUBIY KO‘MAK KO‘RSATILMOQDA

14.08.2024

341

msk_yangiliklari_in

Қашқадарё вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан вилоятдаги шаҳар ва туман сайлов комиссиялари фаолиятига услубий ёрдам бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Жумладан, ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Шоира Ҳайдарова ҳамда комиссия аъзолари Қарши шаҳар сайлов комиссиясида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароит, ишларнинг ташкил этилганлик ҳолати билан танишди.

 

Комиссия аъзоларига ҳужжатлар номенклатурасини юритиш, Марказий сайлов комиссиясининг "E-saylov" ахборот тизими орқали ҳужжатлар алмашинувини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш борасида услубий тавсиялар берилди.

 

             

 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Қарши шаҳар сайлов комиссияси “Гиссарнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонаси биносида жойлашган бўлиб, комиссия аъзоларининг самарали фаолият юритиши учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган.

Izoh qoldirish uchun tizimdan ro'yxatdan o'tishingiz zarur