Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов натижалари маълум қилинди

31.10.2024

164

msk_yangiliklari_in

Бугун Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 27 октярь куни ўтказилган сайлов якунлари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов натижалари эълон қилинди.

 

 

Йиғилишда таъкидланганидек, вилоятдаги 1038 та сайлов участкасидан 1872564 та сайловчи рўйхатга олинган эди. Уларнинг 1428243 нафари, яъни 76,3 фоизи сайловда иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодларига овоз беришди.

 

 

Овоз бериш натижаларига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 нафар депутат сайланди. Жумладан, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига

 

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 23 нафар;

 

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 10 нафар;

 

- Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 13 нафар;

 

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 8 нафар;

 

- Ўзбекистон Экологик партиясидан 6 нафар депутат сайланди.

 

Сайланган депутатларнинг 23 нафари (38,3 фоизи) хотин-қизлардир.

 

Йиғилишда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор матбуотда эълон қилиниши белгиланди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур